Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Айни дамда Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган халқаро симпозиум ўз ишини бошлади.

Айни дамда Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган халқаро симпозиум ўз ишини бошлади.
Тадбирда Нидерландия делегацияси, вазирлик ва идоралар, илмий доиралар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. Тадбирни қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов очиб берди. Вазир ўз нутқида сўнгги йилларда аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвесторлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда Европа давлатлари, хусусан Нидерландия билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Маълум қилинишича, ушбу симпозиум аввал эришилган келишувларнинг амалий давоми бўлиб, икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.