Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида Марказ директори Шуҳрат Отажонов раҳбарлигида кенгайтирилган…

Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида Марказ директори Шуҳрат Отажонов раҳбарлигида кенгайтирилган…
йиғилиш бўлиб ўтяпти. Йиғилишда институт илмий жамоасининг сўнгги йилларда эришилган натижалари таҳлил қилиниб, натижадорликни таъминлашда тўсиқ бўлиб турган мавжуд муаммоларнинг ечимлари муҳокама қилинмоқда. ⌛ Кенгайтирилган йиғилишга раислик қилаётган Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов ушбу илмий муассаса узоқ йиллар лалми деҳқончилик илмини ривожлантириш ва лалмикор ҳудудлар учун серҳосил навлар яратгани, бир сўз билан айтганда тармоқ илмининг кампуси бўлганлигини эътроф этиб, бироқ сўнгги йилларда илмий муассаса фаолиятида илмий натижадорлик кескин пасайиб кетганлигини қайд этди. Шуҳрат Отажонов ўз сўзини таҳлилий маълумотлар асосида давом эттирар экан, илмий муассасанинг биргина ишлаб чиқариш соҳасида олинган маҳсулот сарфланган харажатни оқламаганини кескин танқид қилди. Кенгайтирилган йиғилишда Миллий марказ вакиллари, институт илмий жамоаси ва докторантлар иштирок этяпти. Тафсилотларни баён қилиб борамиз. Бизни кузатиб боринг! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.