Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Иқлимга чидамли қишлоқ хўжалиги бўйича Германия–Ўзбекистон экспертлар мулоқоти” бошланди.

Тадбирни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида инновацион агротехнологиялар яратиш, юқори авлодли уруғликлар етиштириш, иқлимга чидамли навларни яратиш бугунги кун аграр соҳа олимлари ва мутахассислари олдида турган энг долзарб масалалардан бири эканини таъкидлади. Шу муносабат билан, ушбу семинар-тренинглар бундай муаммоларга ечим топишда, илмий ва амалий тажриба алмашишда ўзига хос платформа вазифасини ўтаётганини қайд этди.
Тадбирда икки мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги етакчи мутахассислари, олимлар ва экспертлар иштирок этмоқда. Мулоқот доирасида иқлим ўзгариши шароитида барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инновацион ёндашувлар ва илғор технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе