Мақсад, қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш, инновацион ёндашувларни жорий этиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, шунингдек, раҳбар ва мутахассисларнинг касбий билим ҳамда кўникмаларини оширишдан иборат.
Курс дастури доирасида замонавий агротехнологиялар, илмий лойиҳаларни бошқариш, инновацияларни тижоратлаштириш, лаборатория фаолиятини самарали ташкил этиш, рақамли ечимлар ҳамда халқаро тажрибалар бўйича маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган.




