Айни дақиқаларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида “Мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар” ўқув маркази биноси тантанали равишда топширилмоқда.

Марказ Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари асосида бунёд этилди.
Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров, вазирлик тизимидаги илмий муассасалар раҳбарлари ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этмоқда.
Батафсил маълумотлар бироздан сўнг эълон қилинади. Бизни кузатиб боринг!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе