Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Айни пайтда пойтахтимиздаги “Азимут” меҳмонхонасида Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда пойтахтимиздаги “Азимут” меҳмонхонасида Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
ℹЙиғилиш аввалида иштирокчиларга мамлакатимиз аграр соҳа олимлари томонидан яратилган янги навлар, селексия ишлари, эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Қирғиз Республикасининг сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири ўринбосари Асел Кененбаева, Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Нурали Асозода, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Эрбол Тасжуреков, Туркманистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ходими Айна Йўлдашева, шунингдек, мамлакатимиздаги Элчихонлар вакиллари ҳамда маҳаллий ва халқаро ташкилотлар ходимлари иштирок этмоқда. Ушбу йиғилиш минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қўшма аграр лойиҳаларни амалиётга жорий этиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Кун тартибида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва аграр соҳада умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Вазир Иброҳим Абдураҳмонов ўз навбатида, мамлакатимизда аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми барқарор ўсиб бораётганини таъкидлаб, бу ҳолат минтақанинг ягона аграр маконга айланиш йўлида муҳим ишора эканини қайд этди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.