Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Айни пайтда пойтахтимиздаги Франкфорт меҳмонхонасида БМТнинг  Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида…

Айни пайтда пойтахтимиздаги Франкфорт меҳмонхонасида БМТнинг  Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида…
гендер тенглигини таъминлаш масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда таъкидланганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда “Ўзбекистонда қурғоқчиликка учраган экотизимлардаги ўрмонлар ва яйловларни барқарор бошқариш” ГКП/УЗБ/020/ГФФ лойиҳасини амалга оширмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида “Ҳеч ким ортда қолмаслиги керак” тамойили асосида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда гендер ёндашувларини жорий этиш бўйича Стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжат барча учун тенг имкониятларни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ресурсларини барқарор бошқариш ҳамда қарор қабул қилишда аёллар иштирокини оширишга қаратилган. Мавжуд гендер тўсиқларини камайтириш, ресурслардан, молиялаштириш ва таълим имкониятларидан адолатли фойдаланишни таъминлашга ёрдам берадиган механизмларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Стратегия лойиҳаси етакчи миллий ва халқаро экспертлар, жумладан, ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси мутахассислари иштирокида тайёрланган. Ҳужжатни муваффақиятли якунлаш ва амалга ошириш учун асосий тамойилларни муҳокама қилиш ва якдил хулосалар чиқариш учун давлат органлари, академик жамоатчилик вакиллари ва гендер тенглиги соҳасидаги экспертларни жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис мазкур анжуманда мамлакатимиздаги тегишли вазирлик ва идоралар вакилларининг иштирок этаётгани  мулоқот, фикр алмашиш, ҳужжатни амалга ошириш бўйича амалий қадамларни белгилаш учун замин яратади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.