Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Айни пайтда Тошкент давлат аграр университетида “Янги Ўзбекистон­да китобга меҳр — кутубхоначига ҳурмат” мавзусида Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда Тошкент давлат аграр университетида “Янги Ўзбекистон­да китобга меҳр — кутубхоначига ҳурмат” мавзусида Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда тизимдаги олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари кутубхоначилари, олимлар ва талабалар иштирок этмоқда. Тадбир Қишлоқ хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Эшмирза Абудуалимовнинг кириш сўзи билан бошланди. У анжуман иштирокчиларига Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов сўзга чиқиб, ихтисослашган илмий адабиётлардан фойдаланишнинг бугунги аҳамияти ҳамда бундай манбаларни аграр соҳани ривожлантиришдаги ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Анжуманда ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштириш, рақамли технологияларни жорий этиш ва китобхонлик маданиятини янада юксалтиришга қаратилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.