Айни вақтда Миср давлатида бўлиб турган Ўзбекистон олимларидан иборат делегация, ушбу мамлакатнинг пахтачилик соҳасида эришаётган илмий ютуқлари билан яқиндан танишдилар.

Миллий марказ бош директори Алишер Тўраев, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори А.Равшанов ҳамда Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти директори Н.Очилдиев лар Миср пахтачилик илмий-тадқиқот институти олимлари билан узоқ йилга мўлжалланган ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ўзаро ҳамкорликда иқлим шароитимизга мос янги навларни яратиш борасида фикр алмашди.
Эслатиб ўтамиз мазкур делегация аъзоларининг Мисрга ташрифи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20-21 феврал кунлари Миср давлатига қилган расмий ташрифида эришилган ҳамкорлик алоқаларининг узвий давомидир.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе