Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Аёлларга эҳтиром кўрсатилди

Аёлларга эҳтиром кўрсатилди

"8-март — Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Ш. Намазов Миллий марказ тизимида фаолият юритаётган барча хотин-қизларни самимий муборакбод этди.

Байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирда аёлларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг илм-фан, қишлоқ хўжалиги ва инновацион фаолиятни ривожлантиришдаги ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
"Аёлларнинг нафақат илмий ва ишлаб чиқариш жараёнларида, балки жамиятда меҳр-оқибат, эзгулик ва барака муҳитини мустаҳкамлашдаги ўрни беқиёс, уларнинг меҳнати, сабр-тоқати, матонати ва самимийлиги ҳар қандай жамоанинг ривожи ҳамда ютуқларида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда"
дея таъкидлади Ш.Намазов.

Тадбир давомида Миллий марказ тизимида самарали фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизларга байрам табриклари йўлланиб, уларга чуқур миннатдорлик билдирилди ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Муҳтарама ва азиз аёллар!
Сизларни баҳорнинг энг гўзал айёми — 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан яна бир бор чин қалбдан муборакбод этамиз. Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, чексиз қувонч ва келгусидаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.