Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Азиз Воитов ишчи гуруҳ билан биргаликда 2022-йилнинг август ойида ташкил этилганининг 100 йиллигини нишонлаган ПАХТАЧИЛИК СЕЛЕКСИЯСИ, УРУҒЧИЛИГИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНОЛОГИЯСИ…

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИГА ҳам ташриф буюрди. У “Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси” лабораториясининг тажриба майдонида институт фаолияти, оқ ва табиий рангли ғўза навлари намуналари, гармселга (иссиқ шамол) чидамли ғўза дурагайлари ва наслчилик материаллари билан танишди. Пахта биотехнологияси бўйича Ўзбекистон-Хитой қўшма лабораторияси фаолиятини ўрганди. Таъкидлаш жоизки, Пахтачилик селексияси, уруғчилиги ва қишлоқ хўжалиги технологияси ИТИ пахтачилик соҳасини ривожлантиришдаги асосий ташкилот ҳисобланади. Институтнинг вазифаси: ғўза генетикаси, селексияси, уруғчилиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, пахта ва шунга ўхшаш экинларни етиштириш агротехнологияларининг илмий ва амалий асосларини такомиллаштириш, шунингдек, ўтказилган тадқиқотлар асосида илмий-техникавий маҳсулотларни ишлаб чиқишдан иборат. Муассаса қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантиришга йўналтирилган стратегик йўналишлар ва истиқболли тадқиқот мавзуларини белгилаш бўйича қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқмоқда. Бундан ташқари, ғўза ва беданинг рақобатбардош янги навларини яратмоқда. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда илмий ишланмаларни жорий этмоқда. НА РУССКОМ ЯЗЫКЕ ЧИТАЙТЕ НА САЙТЕ WWW.АГРО.УЗ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.