Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Азиз Воитов ташриф буюрган биринчи обектлардан бири Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жойлашган ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА БИЛИМ, ИННОВАЦИЯЛАР ВА ХИЗМАТЛАР АКИС МАРКАЗИ бўлди.

Азиз Воитов ташриф буюрган биринчи обектлардан бири Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жойлашган ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА БИЛИМ, ИННОВАЦИЯЛАР ВА ХИЗМАТЛАР АКИС МАРКАЗИ бўлди.
АКИС маркази раҳбарияти ва ходимлари билан учрашувда янги вазир жорий ҳолат, кўрсатилаётган хизматлар ва ривожланиш режалари, жумладан, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлик масалалари билан танишди. Эслатиб ўтамиз, ушбу марказ 2019-йилда тасдиқланган 10 йилга мўлжалланган “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси” доирасида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий устувор йўналишларидан бири аграр соҳада билим, инновациялар ва хизматларни ривожлантириш ҳисобланади. Республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган АКИС марказлари негизида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, аграр соҳанинг бошқа вакиллари турли хизматлар олишлари, маҳаллий ва хорижий ташкилотлар ва экспертлар иштирокидаги семинарлар, тренинглар ва бошқа маърифий тадбирларда иштирок этишлари мумкин. 3 ва 4-сентябр кунлари Азиз Воитов Самарқандда бўлиб турибди. Вазир дастуридан бир нечта аграр соҳа обектлари ва муассасаларига ташрифлар ўрин олган. Бу ҳақда кейинги материалларимизда батафсил танишишингиз мумкин. WWW /ТЕЛЕГРАМ /ФАКЕБООК/ ЁУТУБЕ /ИНСТАГРАМ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.