Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Азиз юртдошлар, ҳурматли қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, қадрли олимлар!

Азиз юртдошлар, ҳурматли қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, қадрли олимлар!

Бугун ерга меҳр, меҳнатга садоқат ва илмга таянган улкан соҳа вакилларининг байрами — Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини кенг нишонламоқдамиз. Бу қутлуғ сана деҳқон ва фермерлар билан бир қаторда, қишлоқ хўжалигини илмий асосда ривожлантираётган аграр соҳа олимлари, мутахассислар ва тадқиқотчилар учун ҳам юксак эътироф кунидир.

Айниқса, жорий йилда қишлоқ хўжалигида қўлга киритилган мисли кўрилмаган натижалар ортида амалий тажриба билан бирга илмий изланишлар, янги ишланмалар ва инновацион ечимлар турганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Нав яратиш, агротехнологияларни такомиллаштириш, ҳосилдорликни ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланишда соҳа олимларининг муносиб ҳиссаси борлиги бугун барчамизга яхши маълум.

Бугун қишлоқ хўжалиги фақат даладаги меҳнат эмас, балки лаборатория, илмий тажриба майдонлари ва таҳлилий ёндашувлар уйғунлигида ривожланаётган стратегик тармоққа айланди. Илм-фан ва амалиёт бирлашган жойда эса барқарор ўсиш ва юқори самарадорлик бўлади.

Ишонч билан айтиш мумкинки, сизларнинг билим, изланиш ва фидокорона меҳнатингиз қишлоқ хўжалигининг эртанги кунини белгилайди. Ерга берилган ҳар бир илмий ечим, ҳар бир инновация келгусида юртимиз фаровонлигига хизмат қилади.

Шу қутлуғ байрам муносабати билан қишлоқ хўжалиги соҳасида сидқидилдан меҳнат қилаётган барча юртдошларимизни, жумладан аграр соҳа олимларини самимий табриклаб, сизларга мустаҳкам соғлиқ, янги илмий ютуқлар, меҳнатингизга доимий эътироф ва хонадонларингизга барака тилайман.
Байрам муборак бўлсин!

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.