Азиз юртдошлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари! Қадри баланд миришкор-у ҳурматли олим ва зиёлилар!

Сизларни 8-декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз моҳиятига чуқур сингдирилган демократия ва ижтимоий адолатга садоқат ҳамда инсонпарварлик тамойилларини таъминлаш бўйича мамлакатимизда тизимли ва ортга қайтмайдиган демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришган ижобий натижаларимиз биз кўзлаётган улуғвор мақсадлар йўлидаги дастлабки қадамлар эканини яхши тушунамиз. Бу борада ҳали олдимизда улкан вазифалар турибди.
Халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш давлатимиз ва жамиятимизнинг бош вазифасидир.
Мана шундай эзгу ва шарафли мақсад йўлида кексаю ёш барча ватандошларимиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қиладилар, янги Ўзбекистон бунёдкори бўлиб майдонга чиқадилар, деб ишонамиз.
Сизларни Конституция куни байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, шахсий ва ижтимоий ҳаётда катта муваффақиятлар тилайман.
Ўзбекистон Респуликаси
Қишлоқ хўжалиги вазири, академик
Иброҳим Абдураҳмонов
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм