Баҳорги пиёз етиштириш ҳақида нималарни биласиз?

Пиёз серҳосил экин турларидан бири ҳисобланади. Деҳқон таъбири билан айтганда, пиёз “йили” келса деҳқоннинг рўзғорига қирқ йиллик барака келтиради. Бироқ ҳолва деган билан оғиз ширин бўлмаганидек, пиёз етиштиришнинг ҳам ўзига яраша сир-синоати ва машаққатлари бор. Соҳа олимларининг илмий асосланган тиавсияларига амал қилиш эса яхши натижага эришишдаги илк қадамдир. Қуйида Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимларининг тавсияси билан танишишингиз мумкин.
ПИЁЗ НАВЛАРИ. Пиёзнинг маҳаллий шароитда яратилган эртапишар “Сумбула”, ўртапишар “Истиқбол ва “Зафар” навларини экиш тавсия этилади.
ПАРВАРИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ. Ўзбекистонда пиёз уч муддатда эртаки, ёзги-кузги ва тўқсонбости қилиб экилади. Баҳорги муддатда пиёз жанубий вилоятларда 5-25 январда, марказий вилоятларда 20-феврал-10-март, шимолий вилоятларда 5-25 мартга қадар гектарига 12-15 килограммдан “СКОН-4” русумли сеялка билан ернинг нишабига қараб қатор ораларини 70-90 см қилиб тўрт қаторли усулда экилади. Уруғлар ерга 1,5 - 2 см чуқурликка кўмилади. Икки-уч марта дастлаб ўсимликларнинг буйи 6 - 8 см га етганда, иккинчи марта боғлаб чиқариладиган товар ҳолига келганда ўтоқ ва ягана қилинади. Қатор ораларидаги бегона ўтларга қарши КРН-2,8 А култиватори билан ерга 15-16 см чуқурликда ишлов берилади.
Ўғитлаш. Гектаридан ўртача 30 тонна ҳосил олиш учун бўз тупроқли ераларда ҳар гектар ерга ўртача 300 кг азот, 220 кг фосфор ва 90 калий бериш керак. Шунингдек, ўтлоқи-ботқоқ тупроқларда эса 250 кг азот, 200 кг фосфор, 80 кг калий беришни тақазо этади. Шўрланган, тупроқ бонитети паст ерларда гектарига 320 кг азот, 220 кг фосфор ва 100 кг калий бериш керак.
БАТАФСИЛ