БАМИЯ

Бамия экинидан озуқа сифатида ва саноатда кенг қўлланилади. Унинг етилган мевалари ва поясидан қоғоз саноатида ишлатиладиган хом толалар олинади. Мевалари таркибидаги шилимшиқ моддаларни эса, саноатда қоғозларни ёпиштириш учун ишлатилади.
Ҳозирги кунда республикамизнинг жанубий ва марказий ҳудудларида бамия етиштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Тажрибалар ўз натижасини берса, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган бамиянинг “Тошкент туҳфаси”, “Замин” ва “Шафақ” каби навлари иқлимлаштирилиб, унинг мевасини бошқа давлатларга экспорт қилиш имконияти яратилади.