Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Банан навларининг дегустацияси бўлиб ўтди

Банан навларининг дегустацияси бўлиб ўтди
Бугун Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти тажриба майдонларида етиштирилган банан навлари меваларини органолептик баҳолаш мақсадида дегустация жараёни ўтказилди. Баҳолаш учун иссиқхона шароитида етиштирилган "Гранд наин", "Супер Дwарф", "Мити кавендеш" каби навлар танлаб олинди. Меваларнинг ташқи кўриниши, ранги, ҳиди, мазаси, консистенсияси белгиланган меъёрларга кўра баҳоланди. Баҳолаш натижаларига кўра "Супер Дwарф" ва "Мити кавендеш" навлари истеъмолбоп ва ҳаридоргир нав сифатида юқори баҳоланди. Ушбу навларнинг меваси ташқи кўриниши, ҳиди ва маззаси экспертлар томонидан 5 баллдан баҳоланди. Бананларни бутун дунёда севиб истеъмол қилишади. Чунки улар нафақат мазали, балки жуда тўйимли, озиқлантирувчи ва фойдали мева саналади. Ушбу экзотик мевалар тола, Б витаминлари, калий, фосфор, темир, калций ва бошқа минералларга бой. Бананалар юрак мушакларини мустаҳкамлаб, қондаги холестерин миқдорини камайтиради, ошқозон-ичак тракти ва қон таркибини яхшилашга ёрдам беради. Мисол учун, Америкада ошқозон бузилиши билан одатдаги гуручли парҳездан ташқари, бананларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Бунга қўшимча равишда шуни айтиш мумкинки, бананлар ошқозон яраларидаги оғриқни йўқотади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.