Барча соҳада бўлгани каби аграр соҳанинг нечоғлик ривожланиши ҳам унинг илми билан чамбарчас боғлиқ. Биз буни ривожланган мамлакатлар мисолида яхши биламиз. Уларнинг экин навларидан тортиб,…

ҳосилдорлигию ишлов берадиган техникасигача биз учун намуна.
Биз ҳам ана шу даражага эришишимиз лозим. Бунинг учун соҳа илм-фанини оёққа турғазиш зарур. Шу боис Миллий марказ раҳбарияти ташаббуси билан ушбу маскан олимларнинг илмий мунозаралар платформасига айлантирилди.
Миллий марказ деярли ҳар куни олимлар иштирокида илмий мунозаралар ташкил этиляпти. Бугун Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари ўзларининг илмий изланишлари натижалар хусусида маълумотлар билан ўртоқлашди.
Тақдимотлар билан танишган экспертлар илмий-тадқиқотларни пишитиш, шунчаки, диссертация ёқлаш учун илмий иш билан шуғулланмаслик зарурлиги ҳақида тавсиялар берди.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ