Бахмал тажриба стансиясида дала кўриги ўтказилди

Жиззах вилоятида жойлашган Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг Бахмал илмий-тажриба стансиясида илмий ва инновацион фаолият ҳолатини ўрганиш мақсадида дала кўриги ўтказилди.
Мазкур тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи Олмасбой Собитов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари, Агроинспексия вакиллари ҳамда Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти олимлари иштирок этди.
Кўрик давомида стансиянинг дала тажрибалари, уруғчилик майдонлари ҳамда ўсимликларнинг вегетацион ривожланиш босқичлари жойига чиқиб ўрганилди. Майдонларда олиб борилаётган агротехник тадбирлар, уларнинг самарадорлиги ва мавжуд муаммолар юзасидан таҳлиллар ўтказилди.
Шунингдек, Бахмал стансиясининг келгусидаги фаолиятини янада самарали ташкил этиш, илмий изланишларни кенгайтириш ва амалиётга инновацион ёндашувларни жорий этиш бўйича соҳа олимлари ва мутахассислар томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Дала кўриги институт фаолиятини баҳолаш, мавжуд имкониятларни тўғри йўналтириш ва истиқболда юқори ҳосилдор навларни яратиш йўлида муҳим амалий босқич бўлиб хизмат қилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе