Бахмалда мева етиштириш бўйича халқаро тажриба алмашинуви

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Миллий марказ тизимидаги Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Жиззах илмий-тажриба стансияси ҳамда "Бахмал АГРО СТАР" корхонаси ҳамкорлигида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар мева етиштириш, хусусан олма ва нок меваси сифатини ошириш, касалликларнинг олдини олиш борасида илғор тажриба ва билим алмашиш мақсадида ташкил этилди. Унда Эрон Ислом Республикасидан ташриф буюрган таниқли олимлар ва мутахассислар иштирок этдилар.
Семинар давомида олма ва нок етиштиришда қўлланилаётган илғор агротехник усуллар, ўсимликларни ҳимоя қилишдаги самарали биотехнологик ёндашувлар, шунингдек, замонавий диагностика методлари бўйича тақдимотлар қилинди.
Семинарда олма ва нок меваси сифатини ошириш омиллари, касалликларнинг олдини олишда Эрон тажрибаси, органик ва интенсив боғдорчилик услублари, шунингдек, фидан етиштириш ва агроклиматик мослашувга оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинар иштирокчилари «Бахмал АГРО СТАР» корхонасининг боғдорчилик майдонида олиб борилаётган амалий ишлар билан бевосита танишдилар. Ўзаро тажриба алмашинуви ва илмий маслаҳатлар асосида истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Янгиликлардан хабардор бўлиб, қишлоқ хўжалигидаги сўнгги илмий ютуқларни кузатиб боринг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе