Байрам

Бугун 21 октябр – Ўзбек тили байрами кун!
Сиз азизларни миллий маънавиятимизни, қадриятларимизни, ўзлигимизни дунёга танитадиган она тилимиз яъни ўзбек тили байрами билан чин юракдан муборакбод этаман!
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини ошириш борасида янги босқич бошланди, десак, айни ҳақиқат бўлади.
Хусусан, 21 октябр – Ўзбек тили байрами куни деб белгилангани унутилмас, тарихий воқеага айланди. Давлат тилининг нуфузи ва мақомини юксалтиришга қаратилган фармон ва қарорлар, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Дилимизнинг кўзгуси бўлган тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш эса бизнинг энг шарафли вазифаларимиздан биридир.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Бош директори, профессор.