Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ва мўтабар опа-сингиллар!

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз ва мўтабар опа-сингиллар!
Муҳтарам опа-сингиллар, азиз ва қадрли аёллар! 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан барчангизни самимий муборакбод этаман. Юртимиз тараққиётида, жамиятимизда меҳр-оқибат, садоқат ва эзгулик муҳитини мустаҳкамлашда аёлларимиз, опа-сингилларимизнинг ўрни беқиёс. Айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган, аграр илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган опа-сингилларимизнинг меҳнати алоҳида эътирофга лойиқ. Сизнинг билимингиз, меҳнацеварлигингиз ва ташаббускорлигингиз аграр соҳанинг янада тараққий этишига хизмат қилмоқда. Шу қутлуғ айёмда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, меҳнат фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман. Ҳар бир хонадонда тинчлик ва фаровонлик, юртимизда эса тараққиёт ва барқарорлик давомий бўлсин. Байрамингиз муборак бўлсин! Шодмон Намозов Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.