Бекободда шоликор фермерлар учун амалий семинар ўтказилди

Шу кунларда шоличиликда энг масъулиятли агротехник даврлардан бири давом этмоқда. Айнан ушбу босқичда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш шоли экинларининг соғлом ривожланиши, ҳосилдорликни ошириш ҳамда мўл ва сифатли ҳосил етиштиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Шу муносабат билан Шоличилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан Бекобод туманидаги "Қозонкўл Агро" фермер хўжалигида шоликор фермерлар иштирокида амалий семинар ташкил этилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе