Беларус Миллий Фанлар Академияси Мева-сабзавотчилик ва картошкачилик илмий-амалий маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

Аввал хабар берган эдик, 4-5 декабр кунлари Самарқанд шаҳрида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва Беларус Миллий Фанлар Академияси Мева-сабзавотчилик ва картошкачилик илмий-амалий маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.
Мазкур ҳамкорлик меморандуми доирасида, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудирлари қ.х.ф.ф.д. катта илмий ходим Сайфиддин Лапасов катта илмий ходим Фарҳод Ғаниевлар 20-24 декабр кунлари Беларус Миллий Фанлар Академияси Мева-сабзавотчилик ва картошкачилик илмий-амалий марказида бўлишди.
Кўзланган асосий мақсад картошкачилик ва сабзавотчилик йўналишларида илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, картошка нав намуналари, гермаплазмаларни селексия мақсадида Ўзбекистонга олиб келишдан иборат.
АКИС УЗБЕКИСТАН