Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

“Белсемена”билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

“Белсемена”билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори Рустам Низомовнинг Беларус Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Беларус Республикаси «Белсемена» республика бирлашмаси билан юқори репродуксияли уруғлик картошка етиштириш соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумнинг асосий мақсади юқори репродуксияли уруғлик картошка етиштиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, илмий ва амалий тажриба алмашиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат.

Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон мутахассислари учун «Белсемена» республика бирлашмаси базасида амалий ўқувлар ва стажировкалар ташкил этиш, юқори репродуксияли уруғлик картошка етиштириш технологияларини ўрганиш, уруғчилик тизимини такомиллаштириш, қўшма илмий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни биргаликда рўёбга чиқариш режалаштирилган.

Мазкур меморандум Ўзбекистон ва Беларус ўртасида қишлоқ хўжалиги, хусусан картошкачилик ва уруғчилик соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, илғор билим ва инновацион технологияларни амалиётга кенг жорий этиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу келишув мамлакатимизда юқори сифатли уруғлик картошка етиштириш ҳажмини ошириш, маҳаллий мутахассисларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш ҳамда картошкачилик ва уруғчилик соҳаларида халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.