Билим ва инновацияларни тўғри қўллаш мўл ҳосил ва тараққиёт омили демак

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1-феврал куни Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида амалий ташриф билан Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида режалаштирилган ишлар кўздан кечирилди. Тақдимотлар тингланди. Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази вилоят бошқармасининг тақдимоти тингланди.
Унда, вилоятнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича 2023-йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2024-йилда йилга мўлжалланган истиқболли лойиҳаларни статистик тақдимоти, вилоят полизчилик соҳасини ривожлантириш юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм