Биочар

Ғўзапоядан чиқинди эмас, қиймат яратайлик!
Ғўзапояни чиқинди сифатида ёқиб юбориш ўрнига, ундан биочар тайёрлаб, тупроққа киритиш ва карбон бозори орқали қўшимча даромад олиш мумкин.
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўзининг Факебоокъдаги саҳифасида ғўзапоядан биочар тайёрлаш ва фермерларни карбон бозорига жалб этиш бўйича амалга оширилган синов лойиҳаси натижалари ҳақида маълумот берди.
2025-йил октабрда бошланган лойиҳа ИКАК, АКИС ҳамда Германиянинг Бизпандо компанияси ҳамкорлигида амалга оширилиб, унга 782 нафар фермер жалб қилинди.
Лойиҳа доирасида 2 500 гектар майдонда 706 куб метр биочар тайёрланиб, тупроққа киритилди.
2026-йил сентябр ойида эса 163 нафар фермерга жами 307 миллион сўм карбон маблағи тўлаб берилди. Айрим фермерлар 34 миллион сўмдан ортиқ қўшимча даромад олди.
Механизм оддий:
Ғўзапоя биочар тупроққа киритиш углеродни сақлаш верификация карбон кредити фермер даромади.
Кейинги босқичда лойиҳани Германиянинг Алкон Девелопмент, Бизпандо ва Швециянинг Греен Карбон компаниялари билан ҳамкорликда республика бўйлаб 60 минг гектаргача кенгайтириш режалаштирилган.
Вазирнинг бу ҳақдаги пости билан тўлиқ танишинг:
https://www.facebook.com/share/p/19a59xJ8nn/
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе