Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Биочар—биомассадан юқори қийматли ресурс яратишнинг инновацион ечими!

Биочар—биомассадан юқори қийматли ресурс яратишнинг инновацион ечими!
Қишлоқ хўжалигида ресурслардан самарали фойдаланиш, органик чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан фойдали маҳсулотлар олиш замонавий агротехнологияларнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда Миллий марказ тизимидаги академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Навоий илмий-тажриба стансияси ҳамда Республика агрохизматлар маркази АКИС нинг Навоий вилоят бўлими бутахассислари ҳамкорлигида Биочар (биокўмир) тайёрлаш технологиясининг илмий-амалий аҳамиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда биомасса ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлаш орқали биочар олиш, ундан қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш ҳамда мавжуд ресурсларни юқори қийматли маҳсулотга айлантириш имкониятлари ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, биочарнинг тупроқ унумдорлигини яхшилаш, тупроқнинг физик-кимёвий хусусиятларини оптималлаштириш, намликни сақлаш ва ўсимликларнинг озиқланиш шароитини яхшилашдаги имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу каби семинарлар илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, яшил технологияларни амалиётга жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалигида айланма иқтисодиёт тамойилларидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.