Аввал хабар берганимиздек (https://t.me/AKIS_milliy_markaz/10914), Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов ва Марказ директорининг илний ишлар ва инновациялар бойича маслаҳатчиси Забардаст Бўриевллар бошчилигидаги делегация шу кунларда Хитой Халқ Республикасининг Аксу шаҳрида бўлиб ўтаётган “Бир камар — бир йўл” ташаббуси доирасидаги" “Бир камар — бир йўл биологик пахта селексияси саммити форуми”да иштирок этмоқда.
Форум Ўзбекистон делегацияси учун самарали кечмоқда. Жумладан, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Хинжианг Жинфенгюан Сеед Индустрй Ко. Лтд. компанияси ўртасида қишлоқ хўжалиги экинлари селексияси ва уруғчилиги, юқори ҳосил берадиган экинлар етиштиришда илғор ва сув тежамкор, ақлий агротехнологиялардан фойдаланиш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан самарали ҳимоя қилиш усулларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологияларини ривожлантириш ҳамда сувда эрийдиган ўғитлардан самарали фойдаланиш йўналишларида ҳамкорликка оид келишувга эришилди.
Шунингдек, келишувга кўра, илмий тадқиқот лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш, мутахассислар малакасини ошириш ва тажрибали экспертлар иштирокида фермерлар учун замонавий агротехнологиялар бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу ҳамкорлик қишлоқ хўжалигида илм, инновация ва амалиётни уйғунлаштириш, фермер хўжаликлари самарадорлигини ошириш ҳамда тармоқда барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилади.




