Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари ташкилоти (ФАО) вакиллари Миллий марказда

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари ташкилоти (ФАО) вакиллари Миллий марказда
Бугун Миллий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари ташкилоти (ФАО)нинг Марказий Осиё минтақаси бўйича эксперти, агробиолог Каролина Старни қабул қилди. Учрашубда ФАО томонидан Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилаётдган учта янги лойиҳанинг муҳокамаси бўлиб ўтди. Лойиҳалардан иккитаси Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида сувдан оқилона фойдаланиш ва сув ресурсларини тежаш, ресурс тежамкор технологияларни жорий қилиш бўйича грантларни жорий қилиш ва биохилма-хилликни сақлашга қаратилган. Учинчи йўналиш эса Картоген протоколи бўйича Ўзбекистонда миллий қонунчиликни ишлаб чиқишга кўмаклашиш ва амалга оширишдан иборат. Картоген протоколи бу- биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенсия, замонавий биотехнологиялардан фойдаланиш натижасида бир турдан бошқасига ўзгартирилган тирик организмларнинг (ГМО) ҳаракатини тартибга солувчи халқаро шартномадир. Ўзбекистон Республикаси ушбу протоколни 2018-йилда ротификация қилган. Лойиҳанинг асосий мақсади Марказий Осиё минтақасида генетик ресурсларни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишдир. Эксперт Каролина Стар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ўсимликлар биологик хилма-хиллигини оширишнинг миллий йўлларига эришиш борасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновация миллий маркази ва унинг тизимидаги илмий муассасалар билан ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини билдирди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.