Бироздан сўнг — пойтахтимизда АФАКИ халқаро семинари бошланади!

Бугун Осиё озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ҳамкорлик ташаббуси (АФАКИ) доирасидаги РАТЕС ва Вег-Бреединг+ лойиҳалари бўйича халқаро баҳолаш семинари старт олади.
Тадбирда Корея, Ветнам, Таиланд, Индонезия, Непал, Шри-Ланка, Бангладеш ва бошқа мамлакатлардан илмий делегациялар иштирок этади.
Семинар мезбонлари:
— Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Сессияларда РАТЕС ва Вег-Бреединг+ лойиҳалари доирасидаги ҳисоботлар, илмий муҳокамалар ва тажриба алмашув жараёнлари бўлиб ўтади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе