Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бизнинг навлар

Бизнинг навлар
Буғдойнинг “Аср чилгиси” нави Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтида яратилган. Ярим пакана бўйли пояси тикка ўсади. Бўйи 79,7-82,2 см, пояси ётиб қолишга чидамли. Ўта тезпишар, тупланиши ва маҳсулдор поялар шакиланиши юқори. Бошоғи пирамидасимон, бошоқда бошоқчалар ўртача жойлашган, бошоғи йирик 8-9 см, ҳар бир бошоқда 17-20 тагача бошоқча ҳосил қилади. Ўртача ҳосилдорилиги гектаридан 70 сентнерни ташкил қилган. 1000 дона дон вазни 40-42 грамм. Минерал ўғитлар нисбати тўғри қўлланилганда қимматбаҳо дон шакллантиради. Дала шароитида сариқ занга ўртача чидамли, септариоз касалликларига чидамли. Нав “қимматбаҳо” дон беради ва нонбоплиги яхши. Экиш муддати: Навн минтақа учун мақбул ва кечки муддатларда экиш тавсия этилади. Экиш меъёри: 4,0-4.5 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида экиш тавсия этилади. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.