Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бизнинг навлар

Бизнинг навлар
Буғдойнинг “Арал” нави. Тик ўсади, бўйи ўртача 90-100 см, пояси ётиб қолишга чидамли. Тез пишар, тупланиши ва маҳсулдор поялар шаклланиши юқори. Бошоғи пирамидасимон.Ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 75-85 сентнерни ташкил қилади. Совуққа, қурғоқчиликка, иссиқликка чидамли. Касалликлардан қўнғир ва сариқ занг, ун шудринг касалликларига чидамли, септориоз ва бошоқ фузариозига ўртача чидамли. Навни 5-сентябрдан бошлаб ой охиригача экиш тавсия этилади. Жанубий туманларда 15-сентябрдан бошлаган маъқул. Гектарига 4,5-5.0 млн дона ҳисобида уруғ экилади. Ушбу нав Қишлоқ хжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизмидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти олимларининг илмий маҳсулидир. https://t.me/AKIS_milliy_markaz

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.