Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бизнинг_нав

Бизнинг_нав
Арпанинг янги "Султон" нави ©Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида яратилган. Арпанинг "Султон" нави эртапишар бўлиб, 200-203 кунда пишиб етилади, ўрта бўйли (105-107см), ётиб қолишга чидамли. Биологик кузги. Совуққа чидамлилиги ўртача, қурғоқчиликка бардошли. Шунингдек, сариқ ва қўнғир занг касаллиги билан касаллигига ўта чидамли. Чанг ва қаттиқ қоракуя касалликларига чидамли. 1000 дона дон вазни 47-49гр. Дон ҳажми оғирлиги 664 г/л, дондаги оқсил миқдори 14,9%. Юқори агротехника шароитида гектаридан ўртача ҳосилдорлиги 50-55 сентнерни ташкил этади. Қашқадарё вилоятининг суғориладиган майдонларида кузда экиш тавсия этилади. Етиштириш агротехникаси Экиш меъёри: уруғ гектарига 4,0-4,5 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида. Ғўза қаторига экилганда уруғ меъёрни10-15 фоиз ошириш керак. Суғориш: нав сувсизликка чидамли бўлиб, ўсув даврида 3-4-мартагача суғориш мақсадга мувофиқ. Экиш муддати: Республиканинг суғориладиган ерларида кузги муддатда экиш тавсия этилган. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.