бизнинг_навлар

Арпанинг янги нави билан танишинг
Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида кузги арпанинг ташқи муҳитнинг стресс омилларига чидамл бўлган эртапишар “Султон” нави яратилди.
Арпанинг ушбу нави бошоғи олти қаторли, силиндрсимон, бошоқ ранги оч сариқ, бошоғи зич жойлашган, қилтиқли, қилтиғи бошоққа нисбатан 1-1,5 баровар узун, қилтиғи тишли, оч сариқ рангда, дони ўртача катталикда, элипс шаклида.1000 дона дон вазни 45,2-46,7 гр, дон ҳажм оғирлиги 685,5-688,1 г/лни ташкил этади.
Нав эртапишар: ўсув даври 190 кун, ётиб қолишга, тўкилиш ва қишлашга юқори бардошли, арпа касалликларининг гелминтоспориз, ун шудрингга нисбатан чидамли.
Кузги экиш муддати: суғориладиган минтақалари 3,5-4,0 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида.
Институтнинг дала тажриба майдонида парвариш қилинаётган ушбу нав 2024 йил 18 март санасида бошоқлаш фазаси кузатилди.
Арпанинг ушбу нави нав синашдан муваффақиятли ўтиб, 2023 йилда истиқболли нав сифатида давлат реестрига киритилган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубеинститутнинг