бизнинг_навлар

Буғдойнинг серҳосил ва сувсизликка чидамли “Юксалиш” нави
⌛ Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ғалла ўримига киришилмоқда. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган буғдойнинг иссиқлик, қурғоқчиликка чидамли, дон сифати ва ҳосилдорлиги юқори бўлган “Юксалиш” навининг ўрим йиғими бошланди. Натижа кўнгилдагидек. Ҳосилдорлик гектарига ўртача 85-90 сентнерни ташкил қилди.
Ушбу ғалла майдонига гектарига 170 килограмм уруғ экилган. Бундай натижага эришиш учун эса агротехник тадбирлар давомида экинга гектарига физик ҳолда 60 кг калий, 200 кг аммафос, 150 кг сулфат аммоний, 200 кг карбамид, 150 кг аммиакли селитра берилди. Ва баҳорда 2 марта суғориш ишлари амалга оширилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе