"Боғбон" жамоаси чемпион

"Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори кубоги учун футбол бўйича тизимидаги илмий муассасалар ўртасида ўтказилган мусобақа якунига етди.
Муросасиз кечган баҳсларда
- ўринни — Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг "Боғбон" жамоаси
-ўринни — Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг "Пахтачилик" жамоаси
-ўринни — Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг "Генофонд" жамоаси эгаллади.
Мусобақа якунида Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов томонидан ғолиб ва совриндорларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Мусобақада ғолиблар бўлиши табиий, албатта. Аммо бизнинг мақсадимиз аввало, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тизимдаги жамоаларни жипслаштириш, ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашдир. Биз энди бу каби мусобақаларни тизимли равишда ўтказамиз, - деди мусобақа якунида Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе