Боғдорчилик, ўрмончилик ва манзарали боғдорчиликдаги энг муҳим агротехник тадбирларидан бири - буташ ишлари. Буташ кўчатларга, боғ ва ўрмонлардаги дарахтларга шакл бериш, шунингдек…

дарахтнинг касалланган, кексайган, синган ва ортиқча новдаларини олиб ташлаш, қариган дарахтларни ёшартириш мақсадида ўтказилади. Шу боис, Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги "Рўзмамат" фермер хўжалигида туман агромаслахатчиси Ҳ.Юсупов томонидан хўжалик раҳбари билан учрашув ўтказилди.
Фермер хўжалиги ҳудудида 2,6 гектар майдонда мева боғи ташкил этилган. Мутахассис томонидан хўжалик раҳбарига дарахтларнинг парвариши, буташ ва қирқиш тўғрисида, уруғ мевали дарахтларга лидерсиз сийраклашган ярусли шакл бериб, синган, ғовлаган, касалланган, қалинлашиб кетган шохлари ва новдаларни буташ кераклиги, қариган датахтларни ўрнига ёш кўчатларни экиш ҳамда боғ қатор ораларини шудгорлаб қўйиш, дала маданиятига риоя қилиш тўғрисида маслаҳат ва тавсиялар берилди.
WЕБ|| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе