Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Боғдорчилик ва узумчиликда мавсумий агротехник тадбирлар муҳокама қилинди

Боғдорчилик ва узумчиликда мавсумий агротехник тадбирлар муҳокама қилинди
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида боғдорчилик ва узумчилик тармоқларида кузги-қишки агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази мутахассислари, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг ҳудудий илмий-тажриба стансиялари олимлари, маҳаллий ҳокимликлар, Агрохизматлар маркази мутахассислари, фермер хўжаликлари ҳамда туман аҳолиси вакиллари иштирок этди. Семинарда экспортбоп интенсив боғлар барпо этиш мақсадида ин-витро усулида етиштирилган вирус ва касалликларга чидамли мевали дарахт ва ток кўчатларидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Семинар давомида соҳа мутахассислари томонидан боғ ва узумзорларда кузги-қишки парвариш ишларини олиб бориш, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ҳамда илмий асосда амалга ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди. Тадбир якунида ҳудудда истиқомат қилувчи кам таъминланган аҳоли вакилларига илмий-тажриба стансияларида етиштирилган мевали дарахт ва узум кўчатлари бепул тарқатилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.