Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Боғдорчилик ва узумчиликда мавсумий агротехник тадбирлар муҳокама қилинди

Боғдорчилик ва узумчиликда мавсумий агротехник тадбирлар муҳокама қилинди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида боғдорчилик ва узумчилик тармоқларида кузги-қишки агротехник тадбирларни самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази мутахассислари, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг ҳудудий илмий-тажриба стансиялари олимлари, маҳаллий ҳокимликлар, Агрохизматлар маркази мутахассислари, фермер хўжаликлари ҳамда туман аҳолиси вакиллари иштирок этди.

Семинарда экспортбоп интенсив боғлар барпо этиш мақсадида ин-витро усулида етиштирилган вирус ва касалликларга чидамли мевали дарахт ва ток кўчатларидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Семинар давомида соҳа мутахассислари томонидан боғ ва узумзорларда кузги-қишки парвариш ишларини олиб бориш, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ҳамда илмий асосда амалга ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Тадбир якунида ҳудудда истиқомат қилувчи кам таъминланган аҳоли вакилларига илмий-тажриба стансияларида етиштирилган мевали дарахт ва узум кўчатлари бепул тарқатилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.