Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Боғдорчиликни ривожлантиришда кореялик олимлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Боғдорчиликни ривожлантиришда кореялик олимлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида Корея Республикасининг ГС-БИО компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда компания президенти Ким Вон Хёнг бошчилигидаги делегация аъзолари институтдаги илмий-тадқиқот йўналишлари, хусусан боғдорчилик бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Мулоқот чоғида Ким Вон Хёнг Кореяда олма етиштириш борасидаги тажрибалар ҳақида маълумот берди. Жумладан, олманинг “Фудзи” ва “Шинано Голд” навлари хусусиятлари, ушбу навларнинг Кореяда эгаллаган майдони, уларни парваришлашдаги замонавий усуллар ҳамда мева маҳсулотларининг экспортбоплиги ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув давомида институт ва ГС-БИО компанияси ўртасида олма боғлари майдонини кенгайтириш, сифатли маҳсулот етиштириш, шунингдек, узоқ муддат сақланувчи олма меваси етиштириш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бу борада ҳамкорлик меморандумини имзолаш юзасидан келишиб олдилар

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.