Болажонларга беринг дунёни

1 - июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади.
Албатта, бола бу дунё, ҳаёт, миллат давомчиси. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Ҳар ҳаракатида беғуборлик, ҳар бир табассумидан соддалик уфуриб турган, кўзларида эса бир олам эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажонлар мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғочлар мисолидир.
▶Бу кунни айнан 1-июн санасида нишонлаш таклифи 1925-йили Швейсариянинг Женева шаҳрида илгари сурилган. 1950-йилдан эса 1 -июн Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида бутун дунёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлаб келинади.
Бугун юртимиз бўйлаб келажагимиз эгалари учун эрта тонгдан турли консерт дастурлари, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Истироҳат боғлари эса болаларнинг табассумлари билан гўёки мўжизалар дунёсига айланган.
Мамлакатимизда ҳам фарзандларимиз давлат сиёсати даражасига кўтарилган меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқда.
Зеро, болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
Байрамингиз муборак, азиз БОЛАЖОНЛАР!
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм