2025-йил ҳосили учун парвариш қилинаётган ғалла майдонларидан юқори ҳосил етиштириш мақсадида "Бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштиришда қўлланиладиган инновацион агротехнологиялар, бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши замонавий кураш чоралари ҳамда суғориш тартиблари" мавзусида республика ҳудуди бўйлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари ва соҳа олимлари томонидан ғалла етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари учун ўқув- семинарлар ташкил этиш белгиланган. Жумладан, 2025-йил 21-22-январ кунлари Тошкент вилояти туманларида семинарлар ташкил этиш режалаштирилган.
Шу муносабат билан, бугун Республика агрохизматлар маркази мажлислар залида Тошкент вилоятининг 7 та тумандаги фермер хўжаликлари ва калстерлар вакиллари учун вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Тошкент вилояти агрохизматлар маркази ҳамда туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими мутахассислари томонидан семинар ташкил этилди.
Семинарда ҳудудларда экилган кузги буғдой навларидан келиб чиқиб, юқори юқори етиштиришда замонавий агротехника тизимлари, бегона ўтлари ва уларга қарши кураш муддатлари, ғаллазордаги занг ва бошқа турдаги касалликлар, уларнинг ривожланишини олдини олиш муддатлари ва қўлланиладиган кимовий препаратлар, ғаллазорларда юзага келган зараркунанда ҳашаротлар, уларга қарши кураш муддатлари ва қўшимча воситалар, ғаллани макро ва микро элементлар билан бойитилган препаратлар ёрдамида суспензия усулида баргдан озиқлантиришнинг аҳамияти, ғаллани суғоришда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда замонавий суғориш агротехнологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида тақдимотлар бўлибди ўтди.
Семинар савол-жавоблар ва мулоқотга бой бўлди. Йиғилганлар ўзаро тажриба алмашиб, маслаҳат ва тавсияларни бўлишди.
Айни мавзудаги семинарлар республика ҳудудлари бўйлаб давом этади.




