Бу мукофот — илм-фаннинг эътирофидир

Меҳнатнинг қадри унинг натижасида, илм-фаннинг қадри эса жамият ва қишлоқ хўжалиги тараққиётига қўшган ҳиссаси билан белгиланади.
Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Эгамбердиева Саида Абдисаматовнанинг кўп йиллик самарали меҳнати ва илмий изланишлари муносиб эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ, у "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.
Саида Абдисаматовнанинг таъкидлашича, мазкур юксак давлат мукофоти нафақат шахсий меҳнатга берилган баҳо, балки илм-фан, устозлар ва бир жамоа бўлиб қилинган меҳнатнинг эътирофидир.
Видеода давлат мукофоти соҳибасининг фикрлари билан танишишингиз мумкин.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе