Бу йил пахта далаларини кезар экансиз, ўзгача руҳиятни, янгича муҳитни ҳис қиласиз. Мамлакат аграр соҳасининг асосий тармоғи ҳисобланган пахтачиликни ислоҳ қилиш юзасидан олиб борилаётган…

тизимли ишлар самарасига гувоҳ бўласиз.
Сир эмаски, мамлакатимиз иқлими кескин ўзгарувчан бўлиб, кузги ёғин-сочинли кунлар эрта келиш эҳтимоли юқори. Йиғим-терим мавсумида об-ҳавонинг серёғин келиши терим ишларини сезиларли қийинлаштириши сир эмас. Шунинг учун, деҳқонларнинг йил бўйи қилган заҳматли меҳнати ҳисобланган пахта ҳосилини ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан қисқа муддатларда сифатли йиғиб-териб олиш ўта муҳим тадбир ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан, куни кеча Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги “Пенг-Шенг” МЧЖнинг пахта даласида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари терим жараёнига ҳиссасини қўшишди.
▶Терим жараёнида бевосита иштирок этган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов пахтачиликда бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий ишланмалар ҳамда хориж тажрибаси ҳақида сўз юритди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм