Бу_қизиқ

Занжабил ҳақида нималарни биласиз?
Занжабил – бир паллалилар синфига, занжабилдошлар оиласига мансуб, йўғон илдизпояли кўп йиллик ўт ўсимлик. Унинг тарихи ҳам ўзига ҳос. Занжабил 5000 йилдан ортиқ вақт давомида инсоният томонидан қўлланиб келинади. У Жануби-Шарқий Осиёда пайдо бўлган. Қадимги юнонлар ва римликлар томонидан юқори баҳоланган ва катта харажатларга қарамасдан бошқа мамлакатлардан импорт қилинган.
Занжабил ўзининг доривор хусусиятлари билан машҳур. У кучли яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсирга эга бўлган гингерол бирикмасини ўз ичига олади. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, занжабил артрит симптомларини камайтиришга ёрдам беради ва ҳатто саратонга қарши хусусиятларга эга бўлиши мумкин.
Занжабил дунёнинг кўплаб ошхоналарида асосий маҳсулот саналади. У янги, қуритилган, кукун, ёғ ёки шарбат шаклида ишлатилади. Унинг ўзига хос таъми таомларга ўзгача лаззат бахш этади.
Занжабил кўнгил айнишида яхши ёрдамчи сифатида ҳам машхур. У ҳомиладорлик даврида эрталабки кўнгил айнишини камайтириш учун тавсия этилади ва ҳазм қилиш муаммоларини бартараф этишда самарали восита.
Занжабилнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси Ҳиндистон бўлиб, ундан кейинг ўринларда Хитой ва Индонезия туради. Занжабил ва ундан тайёрланадиган зиравор ушбу мамлакатларнинг иқтисодиёти ва маданиятида муҳим рол ўйнайди.
WЕБ|| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе