Бу_қизиқ

Ўзбекистонда илк бор яратилган кўп йиллик буғдойнинг навини биласизми?
Кўп йиллик буғдойнинг “Ҳаёт” нави Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида яратилган.
Нав кечпишар ва иқлим шароитларига мослашувчанлиги юқори. Касаллик ва зараркунандаларга чидамли. Ҳосилдорлиги ўртача 20 с/га.
Навнинг тавсиф ва афзалликлари: ҳосилдорлик салоҳияти дон учун 1,8-2,4 т/га, кўк масса ҳосилдорлиги 4,5-6,5 т/га, ем-хашак сифатида фойдаланилади.
Сифат белгилари: оқсил миқдори 19,2%, клейковина миқдори 39,3%.
Биологик хусусияти:дуварак (икки фаслли), 1000 дона дон вазни -20-24 гр, ўсув даври 240-250 кун, ўсимлик бўйи 130-140 см, бошоқ узунлиги 18 см, битта бошоқдаги дон вазни 1,5 гр, сони 40-50 дона, бошоқчалар сони 15-18 та.
Экишга тавсия этилган ҳудудлар: тоғ ва тоғ олди, шартли суғориладиган, ҳамда ўртача шўрланган ерлар.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе