Бу_қизиқ

Махсар – мураккаб гулдошларга мансуб бир, икки ва кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми, мойли экин
Ватани – Эфиопия ва Афғонистон. Бир йиллик иссиқсевар, қурғоқчиликка жуда чидамли экин. Бўйи 60-120 см, пояси силлиқ, барглари наштарсимон, тиканли ва тикансиз.
Тўпгули саватча, сариқ, жигарранг. Меваси писта, уруғи оқиш. 1000 дона уруғи вазни 25-50 г. Асосан четдан чангланади. Ўсув даври 95-135 кун. Тупроқ танламайди. Уруғи 1-2° да уна бошлайди, майсалари -6, -7° совуққа бардош беради. Уруғи таркибида 47-61% гача озиқ-овқатга ишлатиладиган мой бор.
Махсар алмашлаб экишда кузги буғдой ва маккажўхоридан кейин экилади. Ер кузда 25-30 см чуқурликда ҳайдалади. Уруғи кеч кузда ёки эрта баҳорда қаторлаб (қатор ораси 30-45 см) экилади. 1 га майдонга 6-10 кг уруғ сарфланади.
Ўсув даврида ўтоқ қилинади, култивацияланади (1-2 марта). 2 марта минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Уруғи тўла етилганда дон комбайнида ўриб-йиғиб олинади.
Ҳосилдорлиги: 8-14 с/га ва ундан ортиқ.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда махсарнинг 5 нави етиштирилади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе