Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бу_қизиқ

Бу_қизиқ
НОАНъАНАВИЙ ЭКИН —БАМИЯ Бамия кўп йиллик ўсимлик бўлиб, асосан Осиё, Африка, Америка ҳамда Жанубий Европада экилади. Ташқи кўринишида ғўза ўсимлигига ўхшайди. Бамия мевалари таркибида углевод, оқсил, мой, темир, калсий, тола, тиамин, икотинамид, рибофлавин ва аскорбин кислотаси мавжуд. ⏩Бамияни нафақат сабзавот экини сифатида, балки қуритилган уруғлари сабзавотли творогни тайёрлаш учун ишлатилиши мумкин ёки қовурилган ва майдаланган уруғлардан қаҳва ўрнини босувчи восита сифатида ишлаца бўлади. Бамия мевалари ва поясида қоғоз саноатида ишлатиладиган хом толалар мавжуд. Саноатда бамия мевалари таркибидаги шилимшиқ моддалар қоғозларни ёпиштириш учун ишлатилади. Шунингдек, қандолат маҳсулотларини тайёрлаш учун фойдали биоабсорбент каби воситалар олинади. Бамиянинг пояси тола олиш мақсадида ҳам етиштирилади. Бамиянинг техник етилган меваларини қайнатиб, қовуриб, дудлаб бошқа сабзавотлар билан пишириб ёки ўзини ҳам истеъмол қилса бўлади. Бундан ташқари бамиядан турли хилдаги консервалар тайёрлаш мумкин. Бамия жуда ҳам фойдали сабзавот бўлиб, меваси таркиби шифобахш витамин ва минералларга бой. Унинг мевасини доимий равишда истеъмол қилиниши натижасида: – меваси таркибида шилимшиқ моддалар кўп бўлганлиги сабабли ошқозон ичак кассаликларини даволайди; – юрак қон томирларини мустаҳкамлайди. Гипертонияга қаршиликни кучайтиради. Қон айланиш тизимини бир меъёрда бўлишини таъминлайди; – нерв фаолиятини яхшилайди, ундаги магний элементи асаб тизимини мустаҳкамлайди; – Қандли диабетни олдини олади, қондаги қанд миқдорини пасайтиради; – меваси ва уруғлари бепуштликни даволовчи восита сифатида ишлатилади; – Ортиқча вазндан халос бўлишда самарали фойда беради,токсин ва шлаклардан тозалайди; – Суякларни мустаҳкамлайди; – Астма хуружларини камайтиради; – Тамоқ оғриғи ва йўтални камайтиради; – Кўришни яхшилайди; – Саратонга қарши хусусиятларга эга. Маълумот учун, 2022-йилдан бошлаб бамия ўсимлигини маҳаллийлаштириш билан Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари шуғилланмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.