Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бу_қизиқ

Бу_қизиқ
Тупроқ муҳити (пҲ)нинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти Тупроқ реаксияси (пҲ муҳити) – бу тупроқнинг кислотали ёки ишқорийлигини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб, у 0 дан 14 гача бўлган шкалада ўлчанади: пҲ 7 – нейтрал; 7 дан паст – кислотали тупроқ; 7-8 – кучсиз ишқорий тупроқ; 8 дан юқори – кучли ишқорий тупроқ. Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг пҲ даражаси жуда муҳим, чунки у: Ўсимликлар учун озуқа моддаларининг мавжудлигига таъсир қилади; Микроорганизмларнинг фаоллигини белгилайди; Тупроқнинг умумий ҳолатини шакллантиради. Кўпгина ўсимликлар бироз кислотали ёки нейтрал тупроқларда яхши ўсади, яъни пҲ 6 дан 7,5 гача бўлган диапазонда. Агар тупроқнинг пҲ даражаси бу оралиқдан четга чиқса, ўсимликларнинг ўсиши ва ҳосилдорлигига салбий таъсир қилиши мумкин. Кислотали тупроқ (пҲ 6 дан паст): Калсий, магний ва фосфор каби муҳим озуқа моддаларининг етишмовчилигига олиб келади. Ўсимликларнинг ўсишининг сустлашишига ва ҳосилдорликнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкин. Ишқорий тупроқ: Кучсиз ишқорий тупроқ (пҲ 7-8): Бундай ишқорий муҳин асосан галофит (шўрсевар) ўсимликлар учун қулай бўлиши мумкин, аммо бундай муҳитда айрим экинларда озуқа моддаларининг сўрилиши пасайиши эҳтимоли бор. Кучли ишқорий тупроқ (пҲ 8 дан юқори): Микроелементларнинг (масалан, темир, марганец, рух) етишмовчилигига олиб келади. Ўсимликлар учун озуқа моддаларининг ёмон сингишига сабаб бўлади. Тупроқ (пҲ) муҳитини қандай бошқариш мумкин? пҲ муҳитини пасайтириш (тупроқни кушсиз кислотали (пҲ = 6-7) қилиш): Оҳак (карбонат калций) қўлланилади. Уни экишдан олдин майдон бўйлаб тенг равишда тақсимлаш тавсия этилади. Элементар олтингугурт ёки кислотали ўғитлар (масалан, аммоний сулфат) ишлатилади. Бу моддалар тупроқдаги водород ионларини кўпайтириб, кислоталиликни оширади. Тупроқ (пҲ) муҳитини мунтазам кузатиб бориш ва керак бўлса, уни ўзгартириш экинларнинг соғлом ўсишини таъминлайди. Тўғри пҲ мувозанати озуқа моддаларининг яхши сингишига, микробларнинг фаоллашишига ва ҳосилдорликнинг ошишига катта ҳисса қўшади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.